Жаҳон | 18:39 / 02.05.2017
5112
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған партияга қайтди

Фото: Hurriyet

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳукуматдаги Адолат ва Тараққиёт партияси аъзолигини тиклади. Бу ҳақда Hurriyet хабар тарқатган.

Партия кенгашининг Анқарада ўтган йиғилишида у тегишли шаклдаги баёнотни имзолаган.

Эрдўған 2001 йилдан 2014 йилгача партия аъзоси бўлган, аммо у 13 йилдан кейин президентга айланганида партияни тарк этганди. Туркия Конституцияси мамлакат президенти қайсидир сиёсий партия аъзоси бўлишини бетарафлик принципига тўғри келмайди деб ҳисоблар ва буни тақиқларди.

Лекин апрель ойида конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ўтказилган референдум маъқулланганидан кейин президент партиядан чиқиши шарт бўлмай қолди. Май ойи охирига бориб Эрдўған яна партия раисига айланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид