Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоасида илк мағлубият
Тошкентда 29-Осиё чемпионати эрталабки чорак финал баҳслари давом этмоқда.
Айни вақтда -91 кг вазн тоифасидаги боксчиларнинг илк чорак финал жуфтлиги баҳси поёнига етди. Унда ўзбекистонлик Санжар Турсунов қозоғистонлик Василий Левитга қарши рингга кўтарилди.
Биринчи раундданоқ қозоғистонлик тажрибали боксчи рингда биринчи рақам остида ҳаракат қилди. Мезбон спортчи эса қарши ҳужумларда ҳаракат қилди.
Якунда қозоғистонлик олимпия совриндори очколар бўйича устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Шу тариқа, Санжар Турсунов турнирда иштирок этаётган 10 нафар ўзбекистонлик боксчи орасида биринчи бўлиб турнирни тарк этди.
Тошкент мезбонлигидаги турнир Германияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати учун саралаш вазифасини ўтаб бермоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026