iPhone савдолари тушиб кетди
Apple iPhone сотувлари ҳажми тушгани ҳақида хабар берди. Бироқ компаниянинг умумий даромади ошиб бормоқда. Бу ҳақда 2017 молиявий йилининг иккинчи чораги учун тақдим этилган ҳисоботда айтилади.
2017 йилнинг илк уч ойи давомида тахминан 50,8 миллионта смартфон сотилди, умумий даромад 52,9 млрд. долларни, соф фойда эса – 11 миллиардни ташкил қилди. 2016 йилнинг иккинчи чораги билан таққослаганда смартфонлар савдоси тушиб кетган.
Хабар қилинишича, таҳлилчилар компанияга анча ижобий натижаларни башорат қилишганди, масалан, иккинчи чоракда камида 52 миллионта iPhone сотилиши тахмин қилинган.
iPhone савдолари ҳажми 1 фоизга тушиб кетганига қарамай, компаниянинг умумий даромади бошқа маҳсулотлар ҳисобига ортган. Масалан, Apple TV, Apple Watch ва Beats’дан умумий даромад 31 фоизга ўсди ҳамда 2,8 миллиард долларни ташкил этган бўлса, компания сервисларидан даромад 18 фоизга ортиб, 7 миллиардни тенг бўлди.
Apple раҳбари Тим Кук iPhone савдолари тушиб кетганини янги телефонлар ҳақида кўплаб миш-мишлар пайдо бўлгани билан боғлади. Унинг фикрича, янги смартфонлар ҳақидаги маълумот ҳозирги моделларга қизиқишни пасайтирмоқда.
Мавзуга оид
01:36
Apple бош директори iPhoneʼга сунъий интеллект жорий этилиши олдидан Хитойга ташриф буюрди
22:15 / 21.10.2024
Apple сунъий интеллект соҳасида икки йил орқада қолганини тан олди
14:30 / 17.10.2024
Apple келажак ақлли уйларини яратишга киришди: у қандай бўлади?
11:17 / 16.10.2024