Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги шахтада юз берган портлаш оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
Эроннинг Гулистон вилоятидаги кўмир шахтасида юз берган портлаш оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлигига вилоят маъмурияти вакили Рамазон Баҳромий маълум қилди.
"Бир неча дақиқа олдин шахтадан ҳалок бўлганлар жасадлари чиқариб олинди. Ташқарига 21 жасад олиб чиқилди", деб айтди Баҳромий ва айни вақтда сўнгги маълумотлар шундай эканлигини қўшимча қилди.
Портлаш 3 май кундузи вилоятнинг шимолидаги Озодшаҳр яқинидаги "Замастоний Юрт" шахтасида юз берган. 1,8 минг метр чуқурликда 40 нафардан 50 нафаргача кончи қолиб кетган. Воқеа жойида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бўлинмалари ва вайроналар остида одамларни излашга ўргатилган итларга эга кинологлар иштирокида қутқарув операцияси ўтказилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга метан гази миқдорининг мумкин бўлган меъёрдан ортиб кетганлиги сабаб бўлган. Сиртда бўлган 29 киши турли жароҳатлар олганлар. Улар Озодшаҳрдаги шифохоналарга етказилганлар. Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги 69 киши жароҳат олганини маълум қилган.
Мавзуга оид
10:48
АҚШнинг Эронга зарбалари олтинчи кеча ҳам давом этди
10:15
Аҳмадинажод атрофидаги шов-шув: Исроил уни оғдириб олмоқчи бўлганми?
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026