Спорт | 12:10 / 07.05.2017
24087
1 дақиқада ўқилади

«Барселона»ни ким бошқариши аниқ

Фото: twitter.com/@sovsport

«Барселона» вице-президенти Жорди Местре Луис Энрике жамоани тарк этгач, унинг ўрнини ким эгаллаши бўйича саволга жавоб қайтарди.

«Биз аллақачон жамоани ким бошқаришини аниқлаб олганмиз. Фақат Луис Энрикега бўлган ҳурматимиз сабаб, уни оммага эълон қилмаяпмиз», – дея Местренинг сўзларини келтиради TV3.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ жамоа бош мураббийлиги учун  Хуан Карлос Унсуэ (Энрике ёрдамчиси), Эрнесто Вальверде («Атлетик»), Роналд Куман («Эвертон») ва Лоран Блан (собиқ «ПСЖ») номзодлари кўриб чиқилаётгани хабар қилинганди.

«Атлетик» бош мураббийи Эрнесто Вальверде эса Билбаони мавсум якунига етгач, тарк этиши ва каталонияликлар раҳбариятининг жавобини кутаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Мавзуга оид