Собиқ футболчи, Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона БААнинг «Ал-Фужайра» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатди.
56 ёшли аргентиналик бу орқали учинчи бор ўзини мураббий сифатида синаб кўрадиган бўлди. Олдинроқ у Аргентина терма жамоаси (2008-2010) ва БААнинг «Ал-Васл» (2011/12) клубларини бошқарганди.

Маълумот учун, «Ал-Фужайра» БААнинг нуфузи бўйича иккинчи дивизионида тўп суради ва юқори дивизионга чиқиш учун кураш олиб бормоқда.















