АПЛда апрель ойининг энг яхшилари аниқланди
«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия Премьер-лигасининг апрел ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.
«Тоттенҳэм» апрелда бўлиб ўтган АПЛнинг 6 учрашувининг барчасида ғалаба қозонганди.
Лондонликлар меҳмонда «Бёрнли» (2:0), «Суонси» (3:1) ва «Кристал Пэлас»ни (1:0), «Уайт Ҳарт Лэйн»да эса «Уотфорд» (4:0), «Борнмут» (4:0) ва «Арсенал»ни (2:0) мағлубиятга учратганди.
Почеттинодан ташқари ғолиблик учун «Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо, «Челси» мураббийи Антонио Конте, шунингдек Крэйг Шекспир («Лестер Сити») ва Марку Силва («Ҳалл Сити») даъвогарлик қилишганди.
«Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Сон Ҳёнг Мин эса апрель ойида АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Жанубий кореялик футболчи апрель ойида ўтказилган 6 учрашувда 5та гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.
Шунингдек, Сон бу совринни қўлга киритган биринчи осиёлик футболчига айланди.