00:20 / 14.05.2017
4405

А серия. «Лацио» ЕЧЛ учун курашни тўхтатди

Италия А сериясининг 36-туридан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда Римнинг «Лацио» клуби «Фиорентина» меҳмони бўлди.

«Лацио»га бу ЕЧЛ йўлланмаси учун курашишдаги сўнгги имконият эди. Жамоа шу йўлда ҳисобни очишига қарамасдан, кейинчалик учта тўп ўтказиб юборди. Кейинчалик Муржиянинг голи эвазига фарқ қисқарган бўлсада, бу мағлубиятдан қутулиб қолиш учун етарли бўлмади.

Натижада «Лацио» 36 учрашувдан кейин 70 очко билан 4-ўринда қолди ва 3-ўринда бораётган «Наполи» билан 7 очколик фарқни қисқартира олмади. «Фиорентина» эса очколари сонини 59тага етказиб еврокубоклар йўлланмаси учун имкониятларини сақлаб қолди.

Италия А серияси, 36-тур

Фиорентина – Лацио 3:2 (0:0)
Голлар:
Эл-Бабакар (67), Калинич (73), Ломбарди (76, автогол) – Кейта (55), Муржиа (81).
Фиорентина: Тэтэрушану, Де Мео, Томович, Астори, Оливера (Санчес, 65), Кристофоро, Кьеза (Тельо, 65), Валеро, Весино, Бернардески, Эл-Бабакар.
Лацио: Стракоша, Габаррон, Раду, Баштуш, Лукаку (Ломбарди, 49), Луис Альберто, Муржиа, Кейта (Иммобиле, 71), Пароло, Ҳудт, Джорджевич (Фелипе Андерсон, 71).
Огоҳлантиришлар: Пароло (26), Астори (26), Раду (64), Валеро (90), Ҳудт (90).

Top