Учрашувнинг 13-дақиқасида Дестро ҳисобни очган бўлса, 23-дақиқага келиб Влахович ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиннинг 51-дақиқасида флоренцияликлар яримҳимоячиси Франк Рибери А Серияда илк марта қўполлиги билан майдондан четлатилган бўлса, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 83-дақиқада майдонга тушди. Шунга қарамай, ўйинда ҳисоб ўзгармади – 1:1.
Натижада «Женоа» 32 очко билан 13-ўринда қолган бўлса, «Фиорентина» 30 очко билан 14-ўринда қолди.
А Серия. 29-тур
Женоа – Фиорентина 1:1
Голлар: 1:0 – 13 Дестро, 1:1 – 23 Влахович.
Женоа – Перин, Бираски (Зайц, 62), Масьелло, Кришито, Дзаппакоста, Стротман (Мелегони, 83), Радованович, Бадель, Бехрами (Гильоне, 70), Дестро (Пьяца, 70), Скамакка (Элдор Шомуродов, 83).
Фиорентина – Дронговски, Пеццелья, Мартинес, Касерес (Бираги, 71), Венути, Пульгар, Бонавентура (Эссерик, 71), Рибери, Кастровилли (Кальехон, 83), Миленкович, Влахович.
Четлатиш: Рибери (51).











