Жаҳон | 16:16 / 14.05.2017
6079
1 дақиқада ўқилади

Олланд мамлакатни беш йил аввалги ҳолатидан яхшироқ ҳолатда қолдираётганини таъкидлади

Фото: AFP

Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олланд президентлик лавозимини тарк этар экан, мамлакатни беш йил аввал қабул қилган вақтидан яхшироқ ҳолатда қолдираётганини таъкидлади. У Twitter микроблоглари тармоғида шундай баёнот билан чиқди.

Олланд Францияни бошқариш - улкан масъулият экани, зеро бутун дунё республикага "эркинлик ва тараққиёт мамлакати" сифатида қарашини айтиб ўтди. Собиқ президент мамлакат қатор инқирозларни бошдан кечиргани, лекин шунга қарамай, "яхши сақлангани" ва Франциялигича қолганини таъкидлади. 

Олланднинг сўзларига кўра, у ўзининг президентлик даврида ҳар доим биринчи навбатда ёшларга эътибор қаратган ва айнан шундай бўлиши керак. 

Ҳукуматнинг Франсуа Олланддан Эммануэль Макронга топшириш маросими 14 май, якшанба куни эрталаб Елисей саройида бўлиб ўтди. Тахминан бир соат давом этган музокаралардан кейин Олланд давлат раҳбари қароргоҳини тарк этди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид