Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон шимолида кўчки туфайли 14 мингга яқин зиёратчи тоғлар орасида қолиб кетди
Фото: Times of India
Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттаракханд штатида тоғлар орасида жойлашган Бадринатх ибодатхонасига зиёратга келган 14 минг киши кучли кўчки туфайли ташқи дунёдан узилиб қолди. Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, зиёратчилар орасида жабрланганлар йўқ.
Нашр маълумотларига кўра, 19 май куни юз берган кўчки Чамоли округидаги Ришикеш-Бадринатх шоссесининг 60 метрини қоплаб олган. Бу йўл ибодатхона мажмуасига олиб борувчи ягона йўл ҳисобланади. Ибодатхона индуизмдаги 3 та бош илоҳдан бири бўлган Вишну ихлосмандлари орасида айниқса ҳурмат қилинади. Ибодатхона Ҳимолай этакларида жойлашган бўлиб, йилнинг бу вақтида бу ерга автобусларда кўплаб одамлар ташриф буюради.
Ҳукуматнинг таъкидлашича, улар зиёратчиларга зарур ёрдам кўрсатишга тайёр. Йўл хизмати ходимлари шоссени кўчкидан тозалашни бошлашган. Йўл 20 май кечки вақтгача тўлиқ тозаланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:08 / 23.03.2026
Ўзбекистон Ҳиндистон билан бизнес алоқаларни фаоллаштиришга киришди
20:21 / 20.03.2026
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда ҳамкорликни таклиф этди
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
09:12 / 19.03.2026