21 май куни Италия чемпионатида 37-тур ўйинлари давом этди.

«Милан» ўз майдонида «Болонья» клубини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Сан-Сиро — Джузеппе Меацца» стадионида кечган учрашувда урилган голларга Херард Деулофеу, Кейсуке Хонда ва Жанлука Лападула муаллифлик қилишди.

Бу ғалаба миланликларнинг 5 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясади ва очколари сонини 63тага етказди. Еттинчи ўриндаги «Фиорентина» 4 очкога ортда қолдирилди, «Болонья» 41 очко билан 15-ўринда.

Натижада жамоа сўнгги тур ўйинларидан қатъи назар, 6-ўринни нақд қилди ва Европа Лигаси саралашига йўлланма олди.

«Милан» 2013/14 йилги мавсумда еврокубокда иштирок этганди.

А серия 37-тур

Милан – Болонья 3:0 (0:0)
Голлар: 1:0 – 69 Деулофеу, 2:0 – 73 Хонда, 3:0 – 90 Лападула. 
Милан – Доннарумма, Гомес, Романьоли, Палетта, Ванджони, Монтоливо, Бертолаччи (Фернандес, 46), Пашалич, Деулофеу (Кутроне, 85), Бакка (Хонда, 58), Лападула.
Болонья – Миранте, Хеландер, Мбайе (Крафт, 64), Торосидис, Гастальделло, Таидер, Донса, Крейчи (Риццо, 56), Верди, Дестро, Ди Франческо (Оквонкво, 15).
Огоҳлантиришлар: Хеландер (6), Деулофеу (70), Гастальделло (72), Кутроне (90).

Женоа – Торино 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 32 Ригони, 2:0 – 54 Симеоне, 2:1 – 89 Ляйич. 
Женоа – Ламанна, Бираски (Нтчам, 77), Бурдиссо, Хентилетти, Кофи, Лазович, Велозу, Лаксальт, Ригони (Муньос, 63), Палладино, Симеоне (Пандев, 60).
Торино – Харт, Россеттини, Авелар, де Сильвестри, Моретти, Аккуа (Лопес, 61), Базелли (Лукич, 18), Итурбе (Яго Фальке, 68), Ляйич, Бойе, Белотти.
Огоҳлантиришлар: