Жаҳон | 16:08 / 28.05.2017
16289
1 дақиқада ўқилади
«Ансор аш-Шариа» террорчи гуруҳи ўз фаолиятини тўхтатиш ҳақида эълон қилди
Ливиянинг «Ансор аш-Шариа» террорчи гуруҳи етакчилари ташкилотнинг тарқалиши ҳақидаги баёнот билан чиқишди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Гуруҳ баёнотида таъкидланишича, бундай қарор қабул қилинишига оддий аскарлар ва қўмондонлик таркибидаги катта йўқотишлар сабаб бўлган. «Ансор аш-Шариа» шунингдек ливиялик исёнчиларни «ягона фронт» тузиш учун бирлашишга чақирган.
Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳ 2012 йилда Бенғозидаги АҚШ консуллигига уюштирилган ҳужумда иштирок этган. Сўнгги пайтларда «Ансор аш-Шариа» Ливия миллий армияси қўмондони Ҳалиф Ҳафтар назорати остидаги кучларга қарши тўқнашувларда қатнашган.
Мавзуга оид
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024
Ливиянинг 42 йиллик диктатори. Муаммар Қаззофий нима учун ўлдирилганди?
08:50 / 06.11.2023
ОАВ: Россия Ливияда ҳарбий-денгиз базаси яратмоқчи
23:07 / 06.10.2023