Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг йирик сунъий йўлдош навигация тизими ишга туширилди
Хитой жойлашувни янада батафсил аниқлашга ёрдам берувчи энг йирик сунъий йўлдош навигация тизимини ишга туширди. Бу ҳақида CGTN телеканали ХХР Давлат геодезия ва картография бошқармаси (NASG) раис ўринбосари берган маълумотга асосланиб, хабар берди.
NASG маълумотига кўра, янги тизим сунъий йўлдош навигациясининг 2700 асосий станцияси, маълумотларни қайта ишлаш ва узатишга доир бир умуммиллий ва 30 ҳудудий марказларидан ташкил топган.
Мамлакат ҳукумати алоҳида фойдаланувчилар учун нафақат навигациянинг янада тўлиқ сервисини тақдим этишни, балки аҳоли пунктларида, айниқса йирик шаҳарларда йўл ҳаракатини ташкиллаштириш ва тартибга солишни яхшилашни ҳам режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
11:41
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026