Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кўп тармоқли муз комплекси қурилади
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2964-сонли қарорига мувофиқ, 2017-2018 йилларда пойтахт Тошкент шаҳрида «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуришга доир қарор қабул қилинди.
Халқаро талаб ва стандартларга жавоб берувчи объект Чилонзор туманидаги Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида жойлашади. Янги муз комплекси 2018 йилнинг III чорагида ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Қурилиш буюртмачи («Wind Rose» МЧЖ)нинг шахсий маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида бош пудратчи (Сингапурнинг «Enter Engineering Pte.Ltd.» компанияси) ва бош лойиҳачи (Жанубий Кореянинг «Нeerim Architects & Planners Co., Ltd.» компанияси)га қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилган.
Бундан ташқари, лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахсларга бериладиган бепул овқат қиймати ягона ижтимоий тўлов, жисмоний шахслар даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоблашда солиқ солинадиган объектга киритилмайди.
Шунингдек Ўзбекистон ҳудудида доимий муассасалар орқали фаолият юритадиган норезидентлар учун жисмоний шахслар даромад солиғини ҳисоблашда лойиҳани амалга ошириш доирасида тақдим этиладиган хайрия маблағлари миқдори ҳисоблаб чиқариладиган сарф-харажатларга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан "Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги" ахборот-қидирув тизимида танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026