Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия: АҚШ жаҳон етакчиси мақомидан маҳрум бўлди
Фото: Epp-Mare Kukemelk
Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятини танқид қилди ҳамда Қўшма Штатлар ғарб дунёсининг энг етакчи давлати мақомини йўқотганини айтди. Бу ҳақда Der Spiegel журнали ёзмоқда.
ГФР ТИВ раҳбари қочқинлар ва миграция муаммолари бўйича давра столида “АҚШ ғарб қадриятлари ҳамжамиятида етакчи давлат сифатида ўз мақомини йўқотганига” ишора қилди ва Оқ уй сиёсатига қарши курашишга чақирди. Унинг фикрича, Вашингтоннинг ҳозирги сиёсати дунёдаги вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Габриэлнинг таъкидлашича, Трамп ҳукумат тепасига келгач, халқаро аренадаги кучлар мувозанати ўзгарди. "Ғарб анча кичиклашди", - дея хулоса қилди у. Вазир шунингдек янги маъмуриятнинг миграция ва иқлим ўзгариши билан кураш масалалари бўйича позициясини ҳам танқид остига олди. Унинг фикрича, Оқ уйнинг бу соҳалардаги ташаббуслари мавжуд муаммоларни баттар чуқурлаштирмоқда.
Аввалроқ ГФР канцлери Ангела Меркель Европа бундан буён бошқаларга ишониб қола олмаслиги, ЕИ давлатлари эса “тақдирни ўз қўлларига олиши” даркорлиги ҳақида маълум қилганди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Лондон билан дўстона муносабатларнинг сақланиб қолиши, ҳамда Франциянинг янги президенти Эммануэль Макрон билан тўлақонли ҳамкорлик тарафдори экан.
Немис ОАВ Меркелнинг бундай изоҳларини Италиядаги G7 саммитида Германия ва Америка делегацияларининг муваффақиятсиз музокаралари ва Brexit билан боғлаган.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
18:47 / 08.04.2026