Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чемпионлар Лигасида рекорд ўрнатилди
Чемпионлар Лигасининг якунланган 2016/17 йиллардаги мавсуми мусобақа тарихидаги энг сермаҳсули бўлди.
Ўртача ҳисобда клублар бир ўйинда 3,04 та гол (125 та ўйинда 380 та гол) уришди ва 2012/13 йилларда қайд қилинган рекорд натижани янгилашди. Ўша мавсумда бир ўйинда 2,94 та гол урилган.
Жорий Чемпионлар Лигаси финалида "Реал" "Ювентус"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет 5-маротаба ва ўз фаолиятида 6-маротаба мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди. Жорий мавсумда португалиялик футболчи Европанинг клублараро бош мусобақасида 12та гол уришга муваффақ бўлди. У шунингдек, 105та гол билан Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди.
Мавзуга оид
18:01 / 08.05.2026
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
20:19 / 06.05.2026
Мбаппе – можаро марказида. У класикога тайёрланиш ўрнига таътилга кетди ва жамоадошларини ғазаблантирди
21:10 / 05.05.2026
«Реал» мухлислари Мбаппенинг кетиши учун деярли 1,5 млн имзо тўплади
13:31 / 04.05.2026