Жазирама ёз фасли кириб келиши билан салқин, баҳаво жойни излай бошлаймиз. Айниқса, ёзнинг қайноқ ҳарорати куни бўйи ишлайдиганларни чарчатиб қўяди.

Бу вақтда эса замонавий технологиялар ёрдамидан фойдаланишга тўғри келади.

Кондиционер – хонанинг ҳавосини тозалаб, ёзда салқинлик улашувчи ишончли дўстдир. Ҳар бир дўкон истеъмолчиларга ўнлаб моделларни тақдим этади, бироқ уни сотиб олишда кўп жиҳатларга эътибор қаратиш зарур.

Кондиционер танлашда аҳамият бериш зарур бўлган 3 олтин қоидани эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Хона ўлчамини ҳисоблаш

Кондиционер қуввати бошқа қурилмалардагидек киловатт билан эмас, балки БИБ (Британия Иссиклик Бирлиги, BTU - British Thermal Unit)да ўлчанади. Кондиционер қувватини хонадон ҳажмига мослаб ўлчаш учун махсус формулалар мавжуд. Лекин бу формулалар ўрнига, оддий ва қулай жадвални ҳавола қилиш мақсадга мувофиқ деб топдик:

Агар хона қуёшли ёки соя томонда жойлашган бўлса, хонадонда кўпчилик истиқомат қилса ёки кондиционерни ошхонага яқин жойга ўрнатмоқчи бўлсангиз, унда юқоридаги жадвал ҳисобидан бироз қувватлироқ кондиционер танлаганингиз маъқул.

2. Кондиционер турларини фарқлаш

Оддий сплит-тизим – энг оммабоп кондиционер модели ва хонадонларга ўрнатиш учун мўлжалланган энг яхши вариант. Унинг яна бир афзаллиги шундаки, шовқин даражаси паст ҳамда турли хил қўшимча имкониятларга эга: масофавий бошқарув, ҳаво тозалашнинг турли фильтрлари, таймер, +16дан +30 °Cгача бўлган хона ҳароратини бошқариш ва бошқалар.

Инверторли кондиционерлар қувватни бир маромда ростлаб, доимий ҳароратни сақлаб қолади ва ёқилиши биланоқ хонани бир зумда совутиш имконига эга. Шунингдек, кам электр энергия сарфлайди. Агар нархининг юқорилигини ҳисобга олмаса, жуда яхши танлов бўлиши мумкин. Фойдали жиҳати шундаки, инверторли кондиционерлар ўз қувватини хонанинг ҳароратидан келиб чиқиб сарфлайди, натижада электр токи сезиларли даражада тежалади.