Спорт | 07:45 / 07.06.2017
19411
1 дақиқада ўқилади

«Терек»ка Рамзан Қодировнинг отаси номи берилди

Россиянинг «Терек» клуби қайта номланди. Клуб бош директори Ахмед Айдамировнинг сўзларига кўра, клуб кенгаши клубга «Ахмат» номини беришга қарор қилган.

«Терек» ростдан ҳам «Ахмат» дея қайта номланди. Клуб кенгаши шундай қарор қабул қилди. Республика раҳбаридан ушбу қарорни тасдиқлаш илтимос қилинган мактуб йўлланган. Ҳужжатлар Адлия вазирлиги ва РФПЛга ҳам йўлланган. Чемпионат бошлангунига қадар жараённи якунлашга умид қиламиз», — деган Айдамиров.

РФПЛнинг якунланган мавсумида «Терек» турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади ва еврокубоклардан четда қолди.

Қайд этиш керакки, Чеченистоннинг биринчи президенти, ҳозирги президент Рамзан Қодировнинг отаси Ахмат Қодиров номи республикадаги спорт иншоотлари ва клубларга берилган. Хусусан, «Терек»нинг уй ўйинлари ўтказиладиган арена ҳам унинг номи билан аталган.

Мавзуга оид