2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида (собиқ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси) «Қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир эстрада хонандасининг асосий инсоний фазилатига айланиши лозим» мавзусида санъаткорлар ва шоу бизнес вакиллари билан мажлис бўлиб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган давлат ташкилотларига бундан кейин пул ўтказиш йўли билан уларнинг хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишни таклиф қилди.

Маданият вазирлигидан йиғилишда қатнашган амалдор ҳам вазирлик бу пуллик хизмат таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

Фото: Ўзбекнаво

О.Назарбеков Маданият вазирлиги қошида тижорий бўлим очиш ва санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган давлат ташкилотлари унга пул ўтказиш йўли билан улар хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишни таклиф қилди. Ўз чиқишида хонанда, хусусан, прокуратура ва бошқа давлат муассасалари амалдорларининг ўз базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланиш устига, дўқ уриб санъаткорларни обрўсизлантириши ҳақида шикоят қилди:

“Давлат ташкилотлари олдида санъаткорларнинг ҳурмати йўқ. Давлат тадбирлари ҳақида гапирмаяпман. Ташқи ишлар вазирлигида тадбир бўлади ёки прокуратурада, оддий ўтириш қилади, масалан, Наврўзга атаб йиғилишади. Шу тадбирга нонни пулга олишади, сувни пулга олишади, ресторанни пулга заказ қилишади, лекин санъаткор текинга бориши керак. Ҳурмат ҳам шунга яраша бўлади. Озгина кечиксангиз дўғлаб, урушиб беришади”, — деган Назарбеков. Бу сўзлар янграгач йиғилиш залига йиғилган барча — айрим санъаткорлар ва қолган шоу-бизнес олами вакиллари қизғин ва гулдурос қарсаклар билан Назарбековни қўллаб-қувватлашган.

Йиғилишда Адҳам Солиев Қашқадарёга тадбирга борган артистлар гуруҳи вақтида таомлантирилмасдан  қолдирилгани,  Сурхондарёда эса «Камолот» ижтимоий ҳаракати раҳбари ва маданият бўлими бошлиғи томонидан турли оворагарчиликларга йўл қўйилгани, уларга нисбатан ҳурматсизлик қилингани ҳақида ҳам гапириб берган.

«Озодбек — прав!»

Бу борада нима ҳам дейиш мумкин, Озодбек Назарбековнинг билдирган таклифи жуда ўринли, уни фақатгина олқишлаш мумкин. Ҳақиқатан ҳам давлат ташкилотлари турли тадбирларга, ҳаттоки давлат миқёсидаги тадбирларда ҳам қатнашгани учун санъаткорлар ва шоу-бизнес вакилларига (