Телефонига тикилиб қолган аёл икки метрлик шахтага тушиб кетди
Америкалик 67 ёшли аёл телефонга бор эътибори қаратгани туфайли очиқ ҳолдаги люкка (тешикка) тушиб кетди. Бу ҳақда CBS New York хабар берган.
Ҳодиса Нью-Жерсида юз берди. Маҳаллий полициядагиларнинг айтишича, пенсионер аёл газ идораси ходимлари томонидан очиб қўйилган люкни пайқамагани туфайли икки метрли шахтага тушиб кетган.
Жабрланувчи ўғлининг журналистларга айтишича, унинг онасида қандли диабет ва кўриш қобилияти билан боғлиқ муаммолар бор.
"У таом қабул қилиш вақти ва қондаги шакар миқдорини доимий равишда текшириб боради. Менга айтишларича, у кўчада кетаётганида кўнгли бироз айниган. Онам телефонни олиб, соат неча бўлганини текширмоқчи эди", - деган эркак.
Аёл шифохонага жиддий жароҳатлар билан олиб кетилди, айни дамда унинг аҳволи барқарор ҳолатда экани айтилмоқда.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024