Ш.Мирзиёев: "Давлат бор-ку, боқсин-да, деган кайфиятлардан, афсуски, тўлиқ қутула олмаяпмиз"
Кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда жамоатчилик назоратини тизимли йўлга қўйиш энг мақбул йўлдир. Бу – жаҳон тажрибасида синовдан ўтган йўл. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июндаги йиғилишда шундай фикр билдирди.
"Давлат қачон ўз вазифасини муваффақиятли адо этади? Қачонки давлат идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилган бўлса.
Афсуски, ҳозирги кунда жамоатчилик назоратининг таъсири амалда сезилмаяпти. Одамлар орасида ҳалигача боқимандалик кайфияти ҳукм сурмоқда. Давлат бор-ку, боқсин-да, деган кайфиятлардан, афсуски, тўлиқ қутула олмаяпмиз.
Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича Президентнинг давлат маслаҳатчиси раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи кейинги пайтда қарийб барча ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун жамоатчилик назоратини кучайтириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Лекин шунинг ўзи етарли эмас. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, ана шу муаммоларни биргаликда ечмасак, четдан келиб ҳеч ким уларни ҳал қилиб бермайди", - деди давлат раҳбари.
Шунингдек ҳозирги пайтда бирор-бир ташкилотга битта қўшимча штат бериш қанчалик қийинлиги, аммо жамиятимиз, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини ўйлаб, ички ишлар тизими, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармаларига, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатига, Хотин-қизлар қўмитасига қўшимча штатлар берилгани, уларнинг иш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилгани қайд этилди.
"Энди улардан маънавий-маърифий тадбирларнинг натижаси бўйича, жумладан, адашганларни тўғри йўлга солиш бўйича амалий ишларни кутишга ҳақлимиз", - деди Ш.Мирзиёев.
Мавзуга оид
16:37 / 20.09.2024
Ҳукумат “маърифий фаолият”ни тартибга солмоқчи
23:14 / 19.06.2024
Президент ҳузурида диний-маърифий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилди
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024