Ўзбекистон | 12:51 / 18.06.2017
57710
2 дақиқада ўқилади

11 йиллик таълим тизими нега фақат пойтахтда синовдан ўтказилмоқда?

17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги ҳар бир тумандан 4тадан мактабда тажриба тариқасида 10-11-синфлар қайта жорий этилиши ҳақида чиқиш қилганидан сўнг ижтимоий тармоқларда кўпчиликда 11 йиллик мактаб таълими нега фақат пойтахт Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиляпти, деган саволлар туғилмоқда.

Ёзувчи ва педагог Баҳриддин Асрор ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида бу сабабларнинг айримларини санаб ўтган:

- Ҳар қандай ислоҳот тагида катта меҳнат турибди, яъни таълим тизимидаги бу ўзгариш вақти келиб бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилиши аниқ, фақат амалий ишларга кетадиган меҳнат ҳажми ва вақт мониторинг қилинади. 

1. Давлат таълим стандарти ўзгаради, у қайта ишлаб чиқилади.

2. Биноларнинг қуввати янги контингентга мосланади, яъни бино топиш ва жойлаштириш;

3. Коллежларда тармоқ таълим стандарти ҳам ўзгаради;

4. 10-11 синфлар учун дарсликлар ва ўқув адабиётларини ёзиш ва нашр қилиш;

5. Кадрлар масаласи ва ҳоказолар...

Буни бир мамлакат худудида бирваракайига амалга ошириш қийин. Бир ҳудудда қилинадиган ва қилинган ишлардан келиб чиқиб мамлакат бўйича чора-тадбирлар белгиланади ва муддатлар белгиланади. 

Бу йил Тошкент шаҳридаги мактаблар ва коллежларда маълум бир континигент таътилсиз ишлайди. Яхши томони — шу иш жараёнида содир бўладиган, яъни Тошкентда йўл қўйилган хатолар вилоятларда такрорланмайди, вилоят маориф тизимидагилар келиб тажриба алмашишади.

 

Мавзуга оид