Жамият | 17:29 / 18.06.2017
8927
2 дақиқада ўқилади

Лондонда 70-йилларда қурилган барча кўп қаватли уйлар бузилиши мумкин

Фото: РИА Новости

Лондон мэри Содиқ Хон 1974 йилда қурилган ижтимоий турар-жойдаги фожиавий ёнғиндан кейин ҳукумат ўтган юз йилликнинг 60-70-йилларида қурилган баланд биноларнинг бузилиши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлигини маълум қилди. 

"Бу фоижианинг даҳшатли асоратлари охир-оқибат шаҳарларимизнинг меъморий қиёфасига таъсир кўрсатиши мумкин. Урушдан кейин, мамлакатни тиклашга шошилиб, кўплаб баланд бинолар қуриб ташланган, уларнинг аксарияти бугунга қадар сақланиб қолган. Бугун биз 1970-йиллар стандартлари бўйича қурилган бундай бинолар қурилиши ҳақида ўйламас ҳам эдик, бироқ уларда яшовчи аҳоли ҳали-ҳануз шу "мерос" билан яшашга мажбур. Бу фожиа 1960- ва 1970-йилларда хато қурилган уйларнинг кетма-кет бузилиши билан тугайди. Албатта, бу одамлар ўзлари яшаб ўрганган ҳудудларга жойлаштирилишини кўзда тутади", - деб ёзади мэр якшанба куни Observer газетасига берган интервьюсида. 

Унинг сўзларига кўра, Британия ҳукумати ёнғин содир бўлган уйга ўхшаш баланд бинолар рўйхатини тузиш ҳақида қарор қабул қилган. "Ҳозир уларнинг аттестациясини ўтказиш керак ва зарурат туғилганда уларни хавфсизлантириш керак", - дея таъкидлади шаҳар раҳбари. 

Чоршанба кунга ўтар кечаси Лондоннинг Шимолий Кенсингтон туманидаги 24 қаватли турар-жойда ёнғин содир бўлди. Камида 30 киши ҳалок бўлди (баъзи ОАВда 70 киши дея хабар берилмоқда), 24 нафар жабрланувчи - шифохоналарда, улардан 12 нафари оғир аҳволда. Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, ёнғин натижасида 120 га яқин оила жабрланган. Лондон полицияси вакили Стюарт Кандининг айтишича, изсиз йўқолганлар сони 58 кишини ташкил қилмоқда. 

Мавзуга оид