Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги масжиддан чиқаётган одамлар фургон ҳайдовчиси томонидан босиб кетилди
Фото: AP
19 июнга ўтар кечаси Лондон шимолида минивэн масжиддан қайтаётган одамларни босиб кетди. Полициянинг таъкидлашича, воқеа оқибатида бир неча киши жабрланган, бироқ уларнинг аниқ сони айтилмаган. Воқеа Финсбери-парк туманидаги Seven Sisters Road кўчасида юз берган. Бу ҳақда LBC маҳаллий нашрига иқтибос келтирган ҳолда РБК хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилининг маълум қилишича, ҳужум ҳақидаги қўнғироқ маҳаллий вақт билан соат 00:20ларда келиб тушган. Таъкидланишича, ҳайдовчи йўл четига чиқиб, одамларга бориб урилган.
Воқеа жойига полиция, фавқулотда хизматлар ходимлари етиб келишган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари берган маълумотларга кўра, воқеа оқибатида қурбонлар бор, уларнинг сони аниқлаштирилмоқда. Таъкидланишича, машина ҳайдовчиси одамлар томондан ушланиб, полицияга топширилган.
Айни вақтда Сэвен Систерс кўчаси ёпиб қўйилган. Лондон транспорт департаменти ҳайдовчилардан бошқа йўллардан юришни сўрамоқда.
Гувоҳларнинг айтишича, фургон секин юра туриб, одамларга урилиш олдидан тезлигини атайлаб оширган. Гувоҳлардан бири қўлга олинган ҳайдовчини "ирқчи", бўлиб ўтган воқеани эса мусулмонларга адоват ортида амалга оширилганини айтган.
Мавзуга оид
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
11:22 / 24.03.2026