Жамият | 08:05 / 22.06.2017
23709
2 дақиқада ўқилади

"Би-би-си" эфирида кутилмаган ҳолат: телебошловчи бир неча дақиқа индамай ўтирди (видео)

Британиянинг "Би-би-си" телеканалидаги янгиликлар бошловчиси Ҳью Эдвардс техник носозлик туфайли жонли эфирда бир дақиқадан кўпроқ вақт давомида индамай ўтиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда The Guarduan хабар бермоқда.

Телетомошабинлар кутилмаган танаффусдан эмас, балки журналистнинг қовоғи солиқ ҳолда ўтиришини тушунишмаган – шу билан бирга, жимжитликни “Тезкор хабар” лавҳаси бир неча бор “бузган”. Шундан сўнг телеканал ўз ишини маълум муддатга тўхтатди.

Дастур тўрт дақиқадан кейин тикланди. Эдвардс янгиликларни саломлашиш ва техник носозлик учун узр сўраш билан бошлади. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

"Тезкор хабар: Ҳью ишлашдан бош тортмоқда", - дея ёзган _ranabanna.

"Аввалига Ҳью Эдвардснинг ташвишли юзи, кейин эса "Би-би-си" эфирни тўхтатди. Худди қиёмат юз бераётгандек", - дея ҳазил қилмоқчи бўлган Gadgeagoogoo тахаллуси остидаги фойдаланувчи.

 
"Кимдир эса ишидан айрилди", - дея таъкидлайди walker_ajw.

"Би-би-си" жамоасига чексиз ҳурмат – ҳаммасини тезлик билан тиклашди. Мен “Тезкор хабар” лавҳасини кўриб ташвишланиб қолдим", - дея тан олган tashalouise6.

"Би-би-си" офисида ҳозир нималардир рўй бермоқда", - дейилади KnightDamian изоҳида.

"Ҳью Эдвардс икки дақиқа давомида Тереза Мэй ва унинг жамоаси ҳақида яхши нимани айтиш мумкин экани ҳақида ўйлади, бироқ барибир ҳеч нарса топа олмади", - деб ёзади thereselite.

Телебошловчининг ўзи эса микроблогида қовоғи солиқ ҳолатдаги фотосуратини жойлаштирди ва оғир иш кунидан сўнг яхшилаб ҳордиқ чиқаришини айтди.

Мавзуга оид