Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes дунёнинг энг бадавлат кишилари рейтингини янгилади
Forbes журнали дунёнинг энг бадавлат кишилари рейтингини тақдим этди. Унга кўра, илк уч ўрин америкалик миллиардерлар томонидан эгалланди.
Биринчи ўрин "Microsoft" асосчиси Билл Гейтсга насиб этди. Унинг йиллик соф даромади ҳозирда 86 миллиард долларга баҳоланмоқда. Иккинчи ўринда 75,6 миллиард доллар кўрсаткич билан инвестор Уоррен Баффет номи қайд этилди. "Amazon" интернет-компанияси асосчиси Жефф Безос учинчи поғонани банд этди. Безоснинг молиявий аҳволи 72,8 миллиард долларга баҳоланди.
Тўртинчи ўринни "Zara" бренди раҳбари испаниялик Амансио Ортега эгаллади. Унинг соф даромад кўрсаткичи 71,3 миллиард долларни ташкил қилади. "Facebook" асосчиси Марк Цукерберг эса 56 миллиард доллар даромад билан бешинчи ўринни эгаллади. Таъкидлаш жоизки, у рейтингнинг илк сатрларидаги энг ёш миллиардер ва Калифорния штатининг энг бадавлат кишиси ҳам ҳисобланади. Мексикалик 77 ёшли Карлос Слим номи 54,5 миллиард доллар кўрсаткич билан олтинчи ўринда келган. У Telecom компанияси раҳбаридир.
Кейинги ўринларда Ларри Элистон (7-ўрин, Software компанияси), Чарльз Кох (8, Diversified), Дэвид Кох (9, Diversified) ва Майкл Блумберг (10, Bloomberg) номлари қайд этилган.
Мавзуга оид
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026
Мамлакатлар имижи рейтинги: етакчилар ва аутсайдерлар маълум бўлди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:45 / 22.06.2026