Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Торнадо АҚШ раҳбарияти учун мўлжалланган "қиёмат куни самолётлари"га шикаст етказди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Небраска штатидаги Оффут базасида торнадо туфайли 10 та самолёт, жумладан "қиёмат куни самолёти" деб аталувчи иккита Boeing E-4B самолётларига шикаст етказилди. Бу самолётлар катта кўламли ихтилоф ҳолатида АҚШнинг олий раҳбарияти учун ҳаводаги қўмондонлик пунктларига айланиши кўзда тутилган. CNN телеканалининг маълум қилишича, воқеа 16 июнда юз берган.
Торнадо шунингдек Boeing RC-135 русумидаги 8 та разведкачи самолётга ҳам шикаст етказган, улардан 6 таси таъмирдан чиқарилиб, топшириқларни бажаришга тайёр ҳолатга келтирилган. Базада шунингдек дарахтлар кўпорилиб юборилган ва биноларга шикаст етган.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари камида тўртта E-4B самолётини доимий шай ҳолатда ушлаб туради. Бу самолётлар АҚШ президенти ва мудофаа вазири, АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси учун мўлжалланган. Тахмин қилинишича, бу самолётлар ядро уруши вақтида қуруқликдаги бошқарув тузилмалари барбод бўлган ҳолда қўлланиши мумкин. Бу самолётлардан ҳар бирининг нархи 200 млн доллар атрофида туради.
Мавзуга оид
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026