Фан-техника | 15:26 / 28.06.2017
6274
2 дақиқада ўқилади

Колумбия авиакомпанияси йўловчиларни курсиларда манзилига етказишга қарор қилди

Колумбиянинг VivaColombia авиакомпанияси лайнерларда тик ўриндиқлар, дея аталувчи янгиликни жорий қилмоқчи. Бунда салонга кўпроқ йўловчилар сиғади, деб ёзмоқда The Telegraph.

Лоукостер бош директори Уильям Шонинг маълум қилишича, компания мутахассисларга ушбу масала билан шуғулланиш вазифасини берган. «Биз самолётда парвоз қилишни арзонлаштириш мумкин бўлган барча усуллардан жуда манфаатдормиз», - дея таъкидлаб ўтди топ-менежер.

Тик ўриндиқлар остидан курсилар кўтарилади. Аввал йўловчилар учун шундай жойларни яратиш ғояси қатор авиакомпаниялар ва ишлаб чиқарувчилардан чиққанди.

Хусусан, 2010 йилда Европанинг Ryanair лоукостери бош директори Майкл О'Лири бу ғояни илгари сурган. Тадбиркор самолётлардаги хавфсизлик камарларидан воз кечишни таклиф қилган, унинг иддао этишича, улар авиаҳалокат юз берса, йўловчи ҳаётини барибир сақлаб қола олмайди.

Буюк Британия фуқаролик авиацияси бошқармаси унинг фикрига қўшилмади. Бошқармадан таъкидлашларича, “тик ўриндиқлар” жорий этилишидан олдин уларнинг хавфсизлигига юз фоиз ишонч ҳосил қилиш керак.

Илк бора эса Airbus корпорацияси 2003 йилда бундай курсилар яратиш таклифи билан чиққан. Италиянинг Aviointeriors ишлаб чиқарувчиси 2010 йилда бу ғояни ҳаётга татбиқ этиб, SkyRider курсиларини тақдим этди.

Компаниядан билдиришларича, бундай маҳсулот салонда қўшимча 25 фоиз жойни бўшатиш имконини беради. Бироқ бугунги кунда дунёнинг биронта авиакомпаниясида шундай курсилардан фойдаланилмайди.

Мавзуга оид