17:22 / 29.06.2017
16018

Янги Nokia телефони суратлари тарқалди

Ижтимоий тармоқларда HMD компаниясининг янги тугмали телефонининг суратлари тарқалди. 

Янги Nokia 3310 кўп бозорларда сотувга чиққан, бироқ ишлаб чиқарувчилар яна бир бюджет қурилма устида ишлашмоқда, деб ёзади PhoneArena.

Девайс суратлари Хитойнинг Телекоммуникацион жиҳозларни сертификатлаш маркази сайтида (TENAA) пайдо бўлди. Бироқ бугунги кунда янги телефон ҳақида суратлардан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ, ҳатто унинг номи ҳам номаълум.

Фото © TENAA.COM.CN

Журналистлар қурилманинг арзон бўлиши ва унинг 3G тармоқларига уланмаслигини тахмин қилишмоқда. 

Top