Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда президент қароргоҳига машинада бостириб кирмоқчи бўлишди
Бразилияда номаълум кимсалар мамлакат президенти Мишел Темернинг пойтахт Бразилиадаги қароргоҳига машинада бостириб кирмоқчи бўлдилар, деб хабар бермоқда Globo портали. Гувоҳларнинг айтишича, ўқ овозлари эшитилган.
Таъкидланишича, машина Алворада қароргоҳи олдидаги тўсиқни бузиб кирган. Бир гумонланувчи қўлга олинган. Айни вақтда сарой ҳудуди ўраб олинган. Воқеа вақтида Темернинг ўзи қароргоҳида бўлмаган.

Темер баҳордаёқ бу қароргоҳда яшашдан бош тортганди: унинг фикрича, сарой ҳаддан ташқари катта ва ноқулайдир. Президент шунингдек сарой "ёмон энергетика"га эгалигини айтиб, ҳаттоки у ерда арвоҳлар бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳазиллашган.
Аввалроқ Темер унга билдирилаётган коррупциядаги айбловлар негизида вазиятнинг оғирлашгани сабабли G20 саммитига сафарини бекор қилганди.

Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026