Жамият | 16:20 / 03.07.2017
76946
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги «Тўхтабой» масжиди имоми ишдан олинди

Тошкент шаҳридаги «Тўхтабой» жоме масжиди имом хатиби  Исҳоқжон Бегматов лавозимдан олинган. Бу маълумотни «Кун.uz» мухбири билан суҳбатда бўлган имомнинг ўзи тасдиқлади.

Унинг ишдан олиниши сабаби аниқ айтилмади. Имомнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Асли фарғоналик Исҳоқжон Бегматов 2002 йилдан буён Олмазор туманидаги «Тўхтабой»  масжидида имом сифатида ишлаб келаётганди.

Жомеъ масжиднинг расмий сайти бўлмиш Ummat.uz сайти 2015 йил июнь ойида ишга туширилганди. Ушбу сайт фаолияти учун Исҳоқжон Бегматов 2016 йил майида «Олтин қалам» мукофоти билан тақдирланганди.

Мавзуга оид