Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Донбассдаги зиддият туфайли кўрган талофатлари маълум қилинди
Украина Мудофаа вазирлиги 2014 йилда Донбасс ҳудудида бошланган қуролли можаролар талафотларини ҳисоблаб чиқди. Маълум қилинишича, ўтган вақт мобайнида 2,7 минг нафар украиналик аскар қуролли тўқнашувлар қурбонига айланган.
Вазир ўринбосари Иван Руснакнинг маълум қилишича, Украинанинг Донбассдаги вазият туфайли йўқотган тўғридан-тўғри моддий талофатлари миқдори 50 миллиард долларни ташкил этади.
«Дастлабки маълумотларга кўра, Украинанинг йўқотишлари 50 миллиард доллар», — деган Руснак.
У 2014 йил бошидан буён жанг майдонларида 2,7 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлиб, ўн мингдан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
20:08 / 04.06.2026
Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради
21:08 / 22.05.2026
Bloomberg: Путин урушни йил охиригача якунламоқчи, аммо ўз шартлари асосида
09:07 / 13.05.2026
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:41 / 22.04.2026