Гарри Каспаров шахматчилик фаолиятини қайта бошламоқчи
Россиялик шахмат устаси Гарри Каспаров спорт фаолиятини қайта бошлаб, Сент-Луисдаги (АҚШ) Grand Chess Tour мусобақасининг 3-босқичида иштирок этади.
Мукофот жамғармаси 300 минг долларни ташкил қиладиган мусобақа 2-12 август кунлари бўлиб ўтади. Унда бутун дунёдан кучли шахматчилар иштирок этадилар. Каспаров эса асосий мусобақалардан кейин 14-19 августлари ўтадиган рапид ва блиц йўналишларида беллашади. Бунда унга 9 шахматчи, жумладан россиялик Сергей Карякин ва Ян Непомняший рақиблик қилади.
"Ўйинга расман қайтиш олдидан ҳаяжон ҳис қилмоқдаман ва бу фаолиятим тугагандан 10 йил кейин бўлишини кутмагандим. Сент-Луисда шахмат тахтасига қайтиш чинакамига шарафдир, мен бу лаҳза бошқа ерда юз беришини истамасдим", деб айтган 54 ёшли Каспаров.
Каспаров тарихдаги энг кучли шахматчилардан бири ҳисобланади. У шахматлар бўйича 13-жаҳон чемпиони ҳисобланади ва бу унвонни 1985 йилдан 1993 йилгача ўзида сақлаб келган. Каспаров 2005 йилда шахматчилик фаолиятини якунлашини эълон қилганди.
Мавзуга оид
22:13 / 24.04.2024
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда сиртдан ҳибсга олинди
22:25 / 06.03.2024
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Россияда «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритилди
07:48 / 21.05.2022
Гарри Каспаров ва Михаил Ходорковский Россияда «хорижий агентлар» деб эълон қилинди
16:02 / 31.03.2018