Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси Morell Cup турнирида Бразилия вакилларини мағлуб этди (фото)
Австрияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги Morell Cup турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финалга чиқди.
А гуруҳидан ўрин олган ўзбекистонликлар терма жамоаси илк учрашувда АҚШ вакилларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди, иккинчи ўйинда австралияликлар билан дуранг ўйнади - 0:0.
Гуруҳдаги охирги учрашувда эса Ўзбекистон вакиллари 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришиб, очколари сонини 7тага етказди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, нимчорак финалга йўл олди.
Ўзбекистонликларнинг навбатдаги рақиби бошқа гуруҳлардаги натижаларга кўра аниқланади.
Маълумот учун, Леоганг шаҳрида ўтаётган Morell Cup турнирида Ўзбекистон терма жамоасига «Бунёдкор» клубида фаолият юритувчи Сергей Чигодаев мураббийлик қилмоқда.
Фото: Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси фейсбук саҳифаси
Фото: Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси фейсбук саҳифаси
Фото: Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси фейсбук саҳифаси