20 мингдан ортиқ киши бепул Wi-Fi учун ҳожатхоналарни тозалашга рози бўлди
Британиянинг Purple провайдери ижтимоий тажриба ўтказишга қарор қилди ва жамоат жойидаги Wi-Fi’дан фойдаланиш шартномасининг оддий шартларини ўзгартирди. Унга кутилмаган мажбуриятлар киритилди, деб хабар бермоқда Mashable.
Хусусан, шартларда айтилишича, интернетдан фойдаланишга рози бўлганлар 1000 соатлик жамоат ишларини бажаришлари лозим бўлган. Бепул Wi-Fi ишқибозлари қилиши лозим бўлган машқлар орасида – ҳожатхоналарни тозалаш, уйсиз мушукларни қучоқлаш ва чиғаноқлар косасини бўяш кабилар бўлган. Ҳаммаси бўлиб бундай ишларни бажаришга 22 минг киши розилик билдирди.
Purple бундай ўзига хос тажриба орқали деярли ҳеч ким хизматдан фойдаланиш аввалида шартнома шартларини ўқимаслигига эътибор қаратмоқчи бўлган, бу эса жиддий муаммоларга олиб келиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
10:15 / 14.05.2024
Зангиотада ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли бола қутқариб қолинди
16:49 / 30.04.2024
Ўзбекистондаги мактабларнинг 87 фоизида канализация йўқ — Delivery Unit
22:37 / 13.07.2023
Ёруғликка асосланган Li-Fi стандарти қабул қилинди
22:40 / 27.04.2023