Жамият | 17:49 / 15.07.2017
14159
1 дақиқада ўқилади
Яккасаройда фоҳишахона фош этилди
2017 йилнинг 12 июль куни тахминан соат 21:30ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Руслан Финогенов Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 67-уй, 6-хонадонда фоҳишахона сақлаб, 30.000 сўм пул эвазига фуқаро «Х» ва «Ш» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:30 / 25.09.2024
Тошкентда Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳат олди
13:38 / 07.06.2024
Шавкат Мирзиёев Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюради
09:20 / 25.05.2024
Тошкентда тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган мутахассисга жиноят иши очилди
10:11 / 14.05.2024