15 ноябр куни соат 16:44 да Тошкент шаҳар ФВБга Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Яккасарой 1-тор кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Қайд этилишича, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 16:55 да етиб борган.
“Ёнғин 17:06 да қуршаб олинди, соат 17:11 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.











