09:48 / 17.07.2017
7504

«Оскар» мукофоти соҳиби Мартин Ландау вафот этди

Фото: The Hollywood Reporter

Америкалик таниқли актёр Мартин Ландау 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У 1995 йилда «Оскар» мукофотини «Иккинчи пландаги энг яхши роль» йўналишида қўлга киритганди, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter.

Актёр вакилининг хабар беришича, Ландау Калифорниядаги Рональд Рейган тиббий марказидан чиққач, «кутилмаган асоратлардан» вафот этган.

Ландау Бруклинда 1928 йилнинг 20 июнь куни туғилган. У ўттиздан ортиқ фильмларда суратга тушган. Улар орасида: «Шимоли-ғарб орқали шимолга», «Пайраҳа», «Мудраб ётган жарлик» кабилар бор.

Ландау «Оскар» мукофотини эса «Эд Вуд» фильмидаги роли учун олганди.

Top