Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил полицияси Ал-Ақса масжиди имомига жароҳат етказди
Исроил полицияси Ал-Қудсдаги Ал-Ақса масжидининг имомига жароҳат етказди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.
Шайх Икром Сабрий Ал-Ақса масжидида кечки намоз ўқилганидан сўнг кишиларни тарқатиш чоғида пластик ўқдан яраланган.
Мусулмонлар масжидга кираверишда металл буюмларни қидириш қурилмалари ўрнатилишидан норози бўлишган.
Фаластин Қизил ярим ой жамиятининг хабар беришича, Шайх Сабрий Шарқий Ал-Қудсдаги Ал-Мақосид шифохонасига олиб кетилди. Унинг аҳволи ҳақида маълумотлар йўқ.
Ал-Ақса масжидига кираверишдаги тўқнашувлар давомида асосан фаластинликлар жароҳат олди, уларнинг бир қисми оғир аҳволда.
Аввалроқ Фаластин бош вазири Исроил Ал-Ақсанинг мақомини ўзгартириш ҳаракатида экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:54 / 26.04.2026
Исроил БААда «Темир гумбаз» тизими ва ўз ҳарбийларини жойлаштирган – ОАВ
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
08:37 / 24.04.2026
Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ муддати узайтирилади
20:04 / 23.04.2026