Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз тоғасидан қарийб 7 млн сўмлик буюмларни ўмарган қиз ушланди
2017 йил 16 июль куни Боёвут тумани ИИБга Боёвут тумани, Наврўз МФЙ, Боғистон кўчасида яшовчи, Холмурод Аманов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Кун.uz’га Сирдарё вилояти ИИБ.
Аманов ўз аризасида 2017 йил 02 июлдан 03 июлга ўтар кечаси номаълум шахс уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кириб, ётоқхонасидаги жавондан 1 дона нархи 1.650.000 сўмлик тилла никоҳ узугини, 1 дона нархи 900.000 сўмлик тилла никоҳ узугини, 1 дона нархи 900.000 сўмлик қора кўзли тилла узугини, 1 дона нархи 1.200.000 сўмлик оқ кўзли тилла узугини ва нархи 2.100.000 сўмлик тилла занжирини ўғирлаб, жами 6.750.000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлигини маълум қилган.
Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни аризачининг жияни Мадина Салимова содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
22:59 / 05.05.2026