Ўзбекистон | 12:53 / 01.08.2017
64220
2 дақиқада ўқилади

Арипов тест синовларини бориб кўрди

Фото: "Кун"

“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуаси биноларида Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда. Ушбу жараённи кузатиш учун Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ташриф буюрган. Унга Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳамроҳлик қилди, деб хабар бермоқда Кун.uz мухбири.

Бош вазир тест синовлари ўтказилаётган хоналар ва жараён билан яқиндан танишган. Тегишли раҳбарларга кўрсатмалар берган.

Фото: "Кун"
Фото: "Кун"
Фото: "Кун"

Бундан ташқари, Абдулла Арипов Ўзбекистон Миллий университетига ҳам ташриф буюрган. Бош вазир у ерда ҳам ўтказилаётган имтиҳонлар жараёни билан танишди.

Фото: "Кун"

Аввал хабар берилганидек, бу йил давлат тест имтиҳонларида шаффофликни таъминлаш ва адолат мезонларига сўзсиз амал қилишга эришиш мақсадида «Ўзэкспомарказ»нинг 4та павильонида Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат топширган абитуриентлардан тажриба-синов тариқасида янги шаклдаги имтиҳон ўтказилмоқда.

Мавзуга оид