Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат рақобат қўмитаси моддий маданий мерос иншоотларини ижарага бермоқда
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун инвесторларга таклиф этади. Бу ҳақда қўмита сайтида эълон берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда савдо, меҳмонхона, кўнгилочар ва туризм соҳасининг бошқа объектларини барпо қилиш учун инвесторларга бериш ишларини фаоллаштириш кўзда тутилган.
Объектлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ижарага берилади.
Батафсил маълумот олиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Ижара марказига мурожаат қилишингиз сўралади.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
15:39 / 03.07.2026