АҚШ ва Европа давлатларида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда сув иситиш технологияси узоқ вақтдан бери қўлланилмоқда. Эндиликда, бу технологиялар Ўзбекистонда ҳам тақдим этилмоқда. Марказий Осиёда илк бор Royal савдо белгиси остида қуёшли сув иситгичларни кенг кўламда ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Қуёшли сув иситгичлар – бу қуёш энергияси ёрдамида сувни иситиш учун фойдаланиладиган қурилмалардир. Айни дамда ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш кун тартибининг далзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун муқобил энергиядан фойдаланиш тўғри қарордир. Ўзбекистонда йилнинг аксарият қисмида асосан қуёшли об-ҳаво кузатилиши эътиборга олинган ҳолда, қуёшли сув иситгичларни ишлаб чиқариш лойиҳаси минтақа учун жуда мос келади.

2016 йилнинг якунидан бошлаб “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси лабораторияларида қуёшли сув иситгичлардан фойдаланиш бўйича тажрибалар бошланди. Бу тажрибалар Royal илмий маркази вакиллари ташаббуси билан қуёшли энергетика соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида ўтказилди. Тажрибаларда Royal қуёшли сув иситгичлари унга ўхшаш импорт маҳсулотлари билан таққосланди ва синовдан ўтказилди. Royal савдо белгиси Ўзбекистон бозорида сифатли сув иситадиган қурилмалар ишлаб чиқарувчиси сифатида танилган. Royal сув иситгичлари Ўзбекистон истеъмолчилари орасида катта талабга эга ва шунинг учун қуёшли сув иситгичларни ишлаб чиқариш Royal бренди маҳаллий бозордаги ўрнини мустаҳкамлашда янги босқичга айланади.

«Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси мутахассислари тажрибалар якунида Royal савдо белгиси остида ишлаб чиқарилувчи қуёшли сув иситгичлардан фойдаланишнинг юқори энергосамарадорлигини қайд этишди.

Rоyal қуёшли сув иситгичлари икки турга бўлинади: горизонтал ва вертикал.

Горизонтал қуёшли сув иситгичлар индивидуал қурилма бўлиб, бак ва коллектордан иборат. Бундай турдаги иситгичлар хусусий уйлар, коттежлар ва дала-ҳовлиларга мос келади. Ишлаб чиқаришда ҳажми 200 ва 300 литр бўлган горизонтал қуёшли сув иситгичларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бундай ҳажм 4 ёки 6 кишидан иборат оилани иссиқ сувга бўлган эҳтиёжини бемалол қондира олади. 

Вертикал қуёшли сув иситгичларнинг ҳажми 300 дан 1000 литргача бўлиб, аҳоли уйлари, кўп қаватли офислар, давлат муассасалари учун мос ҳисобланади. Вертикал сув иситгичнинг баки ертўла каби жойларга, коллекторлар эса бинонинг томига ўрнатилади.