17:58 / 08.08.2017
46439

Неймар ва Дани Алвес Парижга яна бир юлдуз футболчини чақирди

«ПСЖ»нинг янги футболчилари Неймар ва Дани Алвес «Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес билан боғланиб, уни Париж клубига келишга ундаган. Бу ҳақда El Mercurio хабар тарқатди.

Охирги вақтларда чилилик футболчи Лондон клубидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган. 28 ёшли футболчига парижликлардан ташқари «Монако» ва «Манчестер Сити» клубларидан қизиқиш мавжуд.

Ўтган ҳафтада «Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер Санчес шартномани узайтирмаса ҳам жамоада қолиши ҳақида маълум қилганди.

6 август куни эса у Санчесни Англия Суперкубоги учун «Челси»га қарши кечган ўйин қайдномасига ҳам киритмади. 7 август кунги интервьюсида у жамоада футболчилар кўпайиб кетгани, ёзги трансферлар вақтида баъзи футболчилар сотилиши мумкинлигини айтди.

Қайд этиш керакки, Санчес «Барселона»далигида, 2013/14 йилги мавсумгача Неймар ва Дани Алвес билан бирга ўйнаган.

У лондонликлар сафида ўтган 3 мавсумда 145 ўйинда майдонга тушиб, 72 гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2018 йил ёзигача тузилган.

Top