2016 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил деб топилди
Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, 2016 йил 137 йиллик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил деб топилди. АҚШ Океан ва атмосфералар тадқиқоти миллий маъмурияти (NOAA)нинг ҳисоботида шу ҳақида маълум қилинди.
Бунга қадар энг иссиқ йил 2015 йил деб ҳисобланган. Ҳисобот муаллифларининг билдиришича, иқлим ўзигаришига доир кўрсаткичларнинг аксарияти "исиш тенденциясига амал қилиш"да давом этмоқда, океан ва ер сатҳи ҳарорати, денгиз сатҳи ва атмосферадаги иссиқлик газлари концентрацияси даражаси эса 2015 йилги рекордларни ортда қолдирган.
Ўтган йилги натижалар узоқ муддатли глобал исиш ва Эл-Нино ҳодисасининг биргаликдаги таъсири бўлган.
Таъкидлаш жоизки, ҳисобот устида NOAA миллий марказлари олимлари билан бир қаторда дунёнинг 60 мамлакатидаги 450 дан зиёд мутахассислар иш олиб боришган.
2016 йилда атмосферадаги иссиқлик газлари концентрацияси рекорд даражага етган - 402,9 миллион улуши (ppm), бу бир йил аввалгидан 3,5 карра кўп демакдир. Бу 58 йилдан буён энг катта йиллик ўсишдир.
Маълумотларга кўра, 2016 йилда қуруқлик ва океан сатҳи ҳарорати Цельсий бўйича 0,45 даражадан 0,56 даражагача бўлган. Денгиз сатҳи 82 мм'га кўтарилган ва бу кўрсаткич 1993 йилда қайд қилинган рекордни янгилаган.
Халқаро олимлар гуруҳи 2100 йилга бориб 350 миллион европалик хавфли иқлим шароитларидан азият чекади, деган хулосага келган. Уларга кўра, экстремал об-ҳаво натижасида юзага келадиган ўлим ҳолатларининг 99 фоизи иссиқ ҳарорат билан боғлиқ бўлади.
Мавзуга оид
19:16 / 23.11.2024
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024