Аҳамиятли томони, учрашув тақдирини Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчилардан бири Сервер Жепаров киритган ягона гол ҳал этди. Баҳснинг 42-дақиқасида Жепаров узоқ масофадан чиройли гол урди ва бу гол «Истиқлол»га чемпионатдаги дастлабки ғалабани келтирди.

Шунингдек, Жепаровнинг голи «Истиқлол» учун янги мавсумдаги илк гол бўлди. Эндиликда жамоа 3 ўйиндан кейин 4 очко жамғарган ҳолда 8-ўринга кўтарилиб олган.

Эрон чемпионати, 3-тур.
«Истиқлол» - «Тракторсози» 1:0 (1:0).

Гол: Сервер Жепаров (42).