Ўзбек аёллари ҳақида сўз борганда, уларни нафақат ҳусни, балки ақл-заковати, оилапарварлиги ҳам алоҳида эътироф этилади. Бўлажак уй бекаларининг тарбияси, одоби гўзал бўлиши билан бир қаторда улар бирон-бир ҳунарни пухта эгаллаган бўлса, оилада барака, тотувлик ҳукм суради.

Юртимизда ёшларга ҳунар ўргатувчи ўқув марказлар жуда кўп. Лекин улар орасида “Mashhura”нинг ўрни, таърифи бўлакча. Икки йилча аввал, ушбу маскан ўз фаолиятини тўхтатибди, деган миш-мишлар қулоққа чалинган эди.

Чиндан ҳам “Mashhura” ўқув марказининг фаолияти тугатилганми? Агар бу миш-миш ёлғон бўлса, у ҳолда “ҳунар мактаби” ўзининг аввалги мавқеини қай даражада сақлаб қолган?

Айнан шу саволларга жавоб олиш ва энг “ёши улуғ” даргоҳнинг бугунги кундаги фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Mashhura”нинг Тошкентдаги бош офиси ташриф буюришга қарор қилдим.

Қарангки, ўқув марказида дарс жараёнлари айни қизғин паллада экан. “Mashhura” ўз фаолиятини тўхтатмай, аксинча, янада гуллаб-яшнаб, ривожланиб бораётган экан.

 

“Mashhura” ҳақида

Ўқув марказ ўз фаолиятини 1994 йилда бошлаган бўлиб, даставвал 5 ўқув курси бўйича ёшларга ҳунар ўргатишдан бошлаган. Бугунги кунда “Mashhura”да 30 йўналиш бўйича дарс берилади. Ўқув маркази асосчиси Машҳура Юсупова бичиш услуби бўйича ўз дастурини яратиб, муаллифлик гувоҳномасини олган биринчи тадбиркор аёллардан саналади.

 Тўқувчилик

“Mashhura” ўқув марказига уюштирилган саёҳатни тўқувчилик курсидан бошладик. Ёз ойи бўлишига қарамай, бу машғулот билан шуғуланнаётган қизлар сони кўпчиликни ташкил этиб, улар тўқиш санъатининг кўплаб сир-асрорларидан хабардор бўлишмоқда.

Компьютер сабоқлари

Компьютер хонасида ҳам дарслар қизғин кечмоқда. Фақат компьютерлар орасидан бири носоз экани маълум бўлди. Ўйлаймизки, марказ маъмурияти мазкур камчиликни тез орада бартараф этади.