А лигаси, 3-гуруҳ

Кейннинг хатоси қимматга тушди

Англия – Испания 2:3
Голлар: Ямал, 2 (0:1). Гордон, 36 (1:1). Кейн, 40 (2:1). Баэна, 60 (2:2). Ойярсабал, 74 (2:3)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Кейн, 54’
Англия: Траффорд, Конса, Гейи (Брантуэйт, 89), О`Райли, Куанса, Андерсон, Люис-Скелли (Роджерс, 70), Беллингҳэм, Гордон (Гарнер, 70), Сака (Гиббс-Уайт, 83), Кейн (Калверт-Люин, 83)
Испания: Симон, Ляпорт, Кубарси, Кукуреля, Пубил, Руис (Педри, 70), Родри, Олмо (Мерино, 82), Уилямс (Баэна, 55), Ямал, Торрес (Ойярсабал, 55)
Огоҳлантиришлар: О`Райли, 67. Гейи, 69. Беллингҳэм, 81

Испания Англияга қарши кечган ёрқин ўйинда ғалабани ўз томонига оғдира олди. Амалдаги жаҳон чемпионлари 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишди: «Сити» ҳимоячиси Марк Гейи қўпол хатога йўл қўйди ва Ламин Ямал бундан фойдаланди.

Бу испанлар учун расмий ўйинларда 2005 йил октябридан буён урилган энг тезкор гол бўлди, ўшанда Антонио Лопес ЖЧ-2006 саралаши доирасида Сан-Марино дарвозасини 53-дақиқада ишғол этганди. Бу шунингдек «Уэмбли»да меҳмон жамоалар 1957 йилдан буён урган энг тезкор гол бўлди, ўшанда шотландиялик Томми Ринг Англияга қарши ўйиннинг 1-дақиқасида ҳисобни очганди.

Кўп ўтмай Ферран Торрес ҳам гол урди, аммо у офсайдда қолгани маълум бўлди. Танаффус арафасида эса инглизлар ўйинни кучайтиришди: 36-дақиқада аввалига Энтони Гордон ҳисобни тенглаштирди, тўрт дақиқа ўтиб Ҳарри Кейн жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошида Англия орадаги тўп фарқини ошириб қўйиши мумкин эди. Жуд Беллингҳэм жарима майдони ичида Родри билан контактдан кейин йиқилди. Ўйин бош ҳаками Давиде Масса аввалига фолни қайд этмаганди, кейин эса VAR аралашуви билан пеналти белгиланди.

Аммо зарба бериш чоғида Кейн тойиб кетди, тўп эса тўсинга учиб борди.

photo_2026-09-27_12-09-03
photo_2026-09-27_12-09-17

Бу ўйиннинг ҳал қилувчи лаҳзаси эди, ўйинда интригани сақлаб қолган испанлар яна иккита гол уришди. Кейннинг муваффақиятсиз зарбасидан беш дақиқа ўтиб захирадан ўйинга қўшилган Алекс Баэна ҳисобни тенглаштирди. Захирадан тушган яна бир футболчи Микел Ойарсабал 74-дақиқада ғалаба голини урди – 3:2.