15:17 / 17.08.2017
15285

Nokia'нинг энг қимматбаҳо смартфони намойиш этилди

HMD Global компанияси Nokia 8 смартфонини намойиш қилди. Бугунга қадар у компаниянинг энг қиммат ва унумдор телефони ҳисобланади. Бу ҳақида компаниянинг матбуот релизида хабар берилди. 

Nokia 8 смартфони 5,3 дюймли, 2560X1440 IPS-дисплейга эга бўлиб, Gorilla Glass 5 шишаси билан ҳимояланган. Иккиламчи камера 13 мегапикселли ва оптик стабилизацияли рангли ва монохром сенсорлардан иборат. Бундан ташқари, у фазавий автофокус, инфрақизил  масофа ўлчагич билан таъминланган.

Nokia 8'нинг асосий хусусиятларидан бири - ижтимоий тармоқларда бир вақтнинг ўзида ҳам асосий, ҳам фронтал камерадан трансляция олиб бориш имкониятининг мавжудлигида. Шунингдек бу Android'даги Zeiss оптикали биринчи смартфон бўлиши билан бирга Nokia OZO Audio функциясини ҳам қўллаб-қувватлайди. 

Смартфон саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 835 процессори, 4 Гб оператив ва 64 Гб ички хотирага эга. Қурилма тўрт хил рангда тақдим этилди: ялтироқ мисранг, ялтироқ кўк, оддий кўк ва оддий пўлатранг. 

Қурилма 1 сентябрдан Россияда сотувга қўйилади. Нархи - 40 минг рубль.

Top